Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов АТ «Алоқабанк» расмий амбассадори

АТ “Алоқабанк” тизимда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотларни, онлайн ва офлайн хизматларни, мобил иловалар орқали мижозларга яратилаётган енгилликларни, янги имкониятларни кенг оммага таништириш мақсадида таниқли ёш спортчи билан ҳамкорликни йўлга қўйди. 

Бизнес
5 май 2023 йил
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов АТ «Алоқабанк» расмий амбассадори

Спорт, замонавий технологиялар, инновацион хизматлар, ёрқин келажак ушбу тушунчалар АТ “Алоқабанк” томонидан бошланган янги лойиҳада бирлашди. Унга кўра халқаро тоифадаги гроссмейстер, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Нодирбек Абдусатторов энди банкнинг расмий амбассадори сифатида фаолият юритади.

АТ “Алоқабанк” тизимда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотларни, онлайн ва офлайн хизматларни, мобил иловалар орқали мижозларга яратилаётган енгилликларни, янги имкониятларни кенг оммага таништириш мақсадида таниқли ёш спортчи билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Икки томонлама келишувга биноан Нодирбек Абдусатторов эндиликда мамлакатимиз ва хорижда банкнинг “юзи” сифатида намоён бўлса, банк шахмат спорт турининг яна-да ривожланишига кўмаклашади. 

Жорий йилнинг 11 март куни IT-парк биносида АТ “Алоқабанк” раҳбари, банкнинг ёш ходимлари ва халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ўртасида ташкил этилган учрашув бу борадаги тадбирларнинг дебочаси бўлди.

Реклама

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+