
"Нукус воқеалари" бўйича 20 нафар айбланувчининг ишига оид апелляция тартибида очиқ суд бошланди
Айни пайтда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланганлардан 16 нафарининг ҳимоячилари киритган шикоят, 4 нафари бўйича эса прокуратура келтирган протестга асосан иш Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.
2023 йил бугун Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан киритилган шикояти ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Жараён 10 кун давом этиши маълум қилинди.
platina.uz мухбири жараённи кузатмоқда.