platina.uz

Чилонзордаги боғча раҳбари болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун лавозимидан озод қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан  таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда. 

Жамият
5 май 2023 йил
Чилонзордаги боғча раҳбари болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун лавозимидан озод қилинди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахс киришига йўл қўйиб, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйгани, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузгани ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани туфайли у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом етмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, ижтимоий тармоқларда Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+