Анқарада Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги Парламент Ассамблеяси саммитида Украина ва Россия делегатлари ўртасида кичик тўқнашув юз берди

Россия босқинидан сўнг жанг майдонларида бошланган қарама-қаршилик, афсуски, иқтисодий ва маданий тадбирлар саҳнига ҳам кўчмоқда.

Жаҳон
5 май 2023 йил
Анқарада Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги Парламент Ассамблеяси саммитида Украина ва Россия делегатлари ўртасида кичик тўқнашув юз берди

Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги Парламент Ассамблеяси саммитида Россия вакили Ольга Тимофееванинг нутқи чоғида Украина делегацияси унинг ортида туриб Украина байроғини тутиб турган ҳолда Россиянинг босқинчилигини қоралайдиган сўзлар айтишди.

Россия делегацияси украиналикларнинг бу ҳаракатига чек қўйиш мақсади уларга эътироз билдириши даҳанаки жангга айланиб кетди. 

Саммитга раҳбарлик қилаётган Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Мустафо Шентоп вазиятга аралашиб, саммитда барчага сўз берилишини, кимки тартибга амал қилмаса, тўполонни бемалол кўчада давом эттириши мумкинлигини билдирди.

Бундан хафа бўлган Украина делегацияси раҳбари Анна Пуртова Тимофееванинг нутқи давомида норозилик сифатида даврани вақтинча тарк этди. 

Саммитдан сўнг эса Россия депутати Ольга Тимофеева журналистларга вазият бўйича изоҳ бераётганида украиналик халқ вакили Александр Мариковский яна унинг орқасига туриб олган ва Украина байроғини кўтариб шиорларини айта бошлаган. 

Бунга жавобан эса Россия делегацияси котиби Валерий Ставицкий депутатнинг қўлидаги байроқни тортиб олгани боис, икковлон яна жанжал кўтаришган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+