Республикачилар президент Байденни коррупцияда алоқадорликда айблашди

АҚШ Конгрессидаги икки республикачи ФТБ ва Адлия вазирлигидан гўё Байденнинг жиноий схемага алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни очиқлашни сўради.

Жаҳон
4 май 2023 йил
Республикачилар президент Байденни коррупцияда алоқадорликда айблашди

Икки нафар республикачи конгрессмен – Вакиллар палатаси назорат бўйича қўмитаси раиси Джеймс Комер ҳамда сенатор Чак Грэссли – АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд ва ФТБ директори Кристофер Рэйга очиқ хат йўллашди.

Улар АҚШ президенти Жо Байденнинг вице-президентлик пайтида коррупцион схемаларга аралашган бўлиши мумкинлиги ҳақида аноним маълумот олганини таъкидламоқда.

Аноним хабарчининг маълум қилишича, ФТБ ва Адлия вазирлиги ихтиёрида махфий бўлмаган FD-1023 ҳужжати бўлиб, унда бир хорижлик шахс пул эвазига Байдендан муҳим сиёсий қарор олишга эришгани акс эттирилган.

Оқ Уйнинг расмий вакили Ян Сэмс республикачиларни "аноним инсинуациялар”да айблади ва бу ҳолатни Республикачилар партиясининг Байден ва унинг оиласига нисбатан давомий суриштирувлари билан билан боғлади.

Қайд этиш жоиз, Вакиллар палатаси назорат бўйича қўмитаси раиси Джеймс Комер Байден оиласини мунтазам равишда коррупцияда айблаб келади.

Комернинг бу галги мурожаати – Байденнинг оиласи эмас, балки унинг шахсан ўзига нисбатан суриштирувлар ўтказишни талаб қилган биринчи уриниши ҳисобланади, деб ёзган Politico нашри.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+