platina.uz

Шавкат Мирзиёев яна Қирғизистонга боради

Саммитда икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик режалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жамият
30 май 2023 йил
Шавкат Мирзиёев яна Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев бу йил ҳисобидан иккинчи марта Қирғизистонга боради ва Чўлпон-Ота шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё - Европа иттифоқи» саммитида қатнашади.

2-3 июнь кунлари бўладиган саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел қатнашади.

Саммитда икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик режалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бу Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Шарл Мишел билан иккинчи учрашувидир. Биринчиси ўтган йилнинг кузида Остона шаҳрида бўлган эди.

Мирзиёев Қирғизистонга сўнгги марта шу йил бошида борганди. Ўшанда бир қатор келишувлар, жумладан, чегарадан паспортсиз ўтиш ҳақида шартномалар имзоланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+