Ўзбекистон энергетика вазири “Газпром” билан яна Россияда учрашди

Январь ойида ҳам ўзбекистонлик вазир Санкт-Петербургга бориб, “Газпром” раҳбари билан учрашган эди.

Жамият
30 май 2023 йил
Ўзбекистон энергетика вазири “Газпром” билан яна Россияда учрашди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтган.

Айтилишича, томонлар ҳамкорликнинг бориши ва истиқболлари, жумладан, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтиш керак, январь ойида ҳам ўзбекистонлик вазир Санкт-Петербургга бориб, “Газпром” раҳбари учрашган ва ўшанда “йўл харитаси” имзоланган эди. Бу ҳақда ўзбек томони расман хабар бермаган, ОАВда шов-шув бўлгач, изоҳ билан қутулган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+