Мактабга қайиқда қатнаган қиз тақдири нима бўлди?

Гулистон туманидан Бекобод туманига Сирдарё дарёсидан қайиқда сузиб, мактабга бориб келаётган қизалоқ эсингиздами? Унинг тақдирига оид янги маълумотлар берилди.

Жамият
30 май 2023 йил
Мактабга қайиқда қатнаган қиз тақдири нима бўлди?

Гулистон туманидан Бекобод туманига Сирдарё дарёсидан қайиқда сузиб, мактабга бориб келаётган қизалоқ эсингиздами? Унинг тақдирига оид янги маълумотлар берилди.

Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи Замира Тўйчиева энг яқин мактаб 30-40 км. узоқликда жойлашгани учун Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшовчи қариндошлариникида яшаб, шу ердаги мактабга қатнар эди. Яъни душанба дарёни кечиб, Бекободдан Сирдарёга ўтади ва шанба куни яна қайиқда уйига қайтарди.

Сирдарё вилояти ҳокими ўша пайтда қизалоққа ноутбук ва китоблар совға қилган, дарёдан ўтиши хавфсиз ўтиши учун дарёга тросс сим тортишни ҳам айтган эди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, қизалоқ янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттиради. 

Айтилишича, марказда у ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга "Ёшлар маркази"да дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+