platina.uz
Спорт

Ўзбекистон кейинги босқичга чиқди

Учрашувда илк бор асосий таркибда туширилган Шаҳзод Неъматжонов қаҳрамонга айланди. 

Ўзбекистон кейинги босқичга чиқди

Аргентинада ўтказилаётган U20 жаҳон чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон ва Гватемала ўртасидаги баҳсда ҳамюртларимиз ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.

Учрашувда илк бор асосий таркибда туширилган Шаҳзод Неъматжонов қаҳрамонга айланди ва иккита гол урди.

Ўзбекистон — Гватемала 2:0

Голлар: Шаҳзод Неъматжонов 9, 21

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Аргентина Янги Зеландияни йирик ҳисобда мағлуб этди: 5:0.

Ёшларимиз жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида «C» гуруҳида 2-ўринни банд этган жамоа билан баҳс олиб боради. Рақиб бугун аниқланади. У ё Япония, ё Исроил бўлиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid