Ўзбекистон ёшлари 2-турда дуранг ўйнади
Энди ўзбекистонликларнинг мусобақада фаолиятини давом эттириши сўроқ остида турибди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида дуранг ўйнади. 1-турда Аргентинага ютқазган эди.
Янги Зеландияга қарши кечган ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдларига ҳужумкорлик ва журъат етишмади. Аввалига иккита гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейинчалик 2 та гол билан жавоб қайтаришди.
ЖЧ U20, гуруҳ босқичи, 2-тур
Ўзбекистон - Янги Зеландия 2:2
Голлар: Аббосбек Файзуллаев 51, Шерзод Эсанов 90+3 - Бенжамин Уоллас 23, Жей Хердман 41
Энди ўзбекистонликлар мусобақада фаолиятини давом эттириши ҳозирча сўроқ остида турибди. Энди улар 3-турда Гватемалага қарши ўйинда ғалаба қозониб, яхши натижа кўрсатиши керак.