Боғчалардаги олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши оширилади
2023 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади.
![Боғчалардаги олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши оширилади](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/1627721377_1547958711_947bfcfef94f4e9cdbb067a6e4982a7d0815.e27dbeb08748.webp)
Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади. Бу ҳақда вазирлик маълум қилган.
2023 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади;
2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади;
2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.