
Афғонистонда вертолёт қулади, қурбонлар бор
Афғонистоннинг Саманган вилоятида толибонлар ҳарбий ҳаво кучларига тегишли вертолёт қулаб тушган.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, MD-530 русумли вертолёт бошқарувида техник муаммо чиққан ва юқори кучланишли электр линиясига бориб урилган. Оқибатда 2 нафар учувчи ҳалок бўлган.
Толибон ҳукумат тепасига келгандан бери вертолётлар кўп ҳалокатга учраяпти. Уларнинг барчаси АҚШ қолдириб кетган ёки толибон улардан тортиб олган учоқлардир.