platina.uz
Сиёсат

Бугун Ўзбекистонда 200 дан ортиқ халқаро делегатлар камбағалликка қарши курашишни муҳокама қилмоқда

Бугун пойтахтимизда камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этишга бағишланган II Халқаро форуми бўлиб ўтяпти. Унда 200 дан ортиқ халқаро делегатлар камбағалликка қарши курашишни муҳокама қилмоқда.

Бугун Ўзбекистонда 200 дан ортиқ халқаро делегатлар камбағалликка қарши курашишни муҳокама қилмоқда

Форумда Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотларнинг масъул мулозимлари ҳамда БМТ, БМТТД, ХМТ, Жаҳон банки, ЮНИCЕФ, ОТБ, ФТА, GIZ каби бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этмоқда.

Форум аввалида Ўзбекистон президентининг форум қатнашчиларига мурожаатини давлат раҳбари маслаҳатчиси Равшан Гулямов ўқиб эшиттирди.

Мурожаатда таъкидланишича, Ўзбекистон БМТ минбарларидан билдирган ташаббусларининг амалга татбиқ этилиши ўз самарасини бермоқда.

“Бугун Ўзбекистонда камбағаллар сони 17 фоиздан 14 фоизга пасайди. Бир миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилган. Бу натижалар аҳоли ўртасида касб-ҳунар ўрганиш, иш ўринлари яратиш, хусусий сектор фаолиятини ривожлантиришга қаратилаётган изчил иқтисодий ислоҳотларнинг самарасидир.
Шу билан бирга, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга катта аҳамият қаратилмоқда” дейилади мурожаатда.

Шунингдек, Ўзбекистон маҳаллаларидан 2300 дан зиёд оиланинг ижтимоий ҳимоя остига олингани ҳам диққатга сазоворлиги қайд этилди.

Халқаро форумнинг мақсади – камбағалликка қарши курашиш бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва усулларини ўрганиш, яқин йилларда кўп ўлчовли камбағалликка барҳам беришда мувофиқлашган комплекс ёндашув, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдамга алоҳида эътибор қаратган ҳолда амалга ошириладиган қўшма тадқиқотлар учун устувор йўналишларини шакллантириш, инсон капиталини такомиллаштириш орқали меҳнат бозорида ўқитиш дастурлари сифатини ошириш, кичик корхоналарнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, юқори сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid