60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани ёлғон — ССВ

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хитойдан катта миқдорда дори воситалари сотиб олгани, таблетка кўринишидаги ушбу препаратлар юртимиз бўйлаб 60 ёшдан ошган аҳоли вакилларига берилиши, аммо улар инсон организми учун хавфли экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жамият
18 май 2023 йил
60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани ёлғон — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

"Аввало, шу кунларда мамлакатимизга Хитой давлатидан катта миқдорда дори воситалари олиб келингани ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон", дейилади хабарда вазирлик хабарида.

Шунингдек, 2 йил аввал юртимизда коронавирус пандемияси айни авж олган оғир ва мураккаб даврда ҳам интернет тармоқларида COVID-19 инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган вакциналар тўғрисида шу сингари ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатилган эди.

Бироқ орадан вақт ўтиб, ушбу хабарлар мутлақо уйдирма экани маълум бўлган. Аксинча, вакциналар аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши оммавий иммунитетни шакллантириш, касалликнинг олдини олиш ҳамда пандемияни тўхтатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилган.

Одамлар орасида турли ваҳима ва хавотир уйғотиш мақсадида тарқатилаётган бу галги хабарлар ҳам бўхтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас", дейилади вазирлик хабарида.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+