Самарқандда эр икки боласининг жонига қасд қилди

Бунга эркакнинг Россияда ишлаб юрган аёлининг хиёнати сабаб эканлиги айтилмоқда.

Жамият
17 май 2023 йил
Самарқандда эр икки боласининг жонига қасд қилди

2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ тумани яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Platina.uz'га хабар берди.

Сўнг, у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғилини (2015 ва 2017 й.т.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+