Ўзбекистонга яна санкциялар хавф солмоқда

Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган товарларни Россия орқали транзит қилиш муҳокама қилинмоқда, деган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен матбуот анжуманида.

Сиёсат
16 май 2023 йил

Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Москвага санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам қилишда гумонланаётган давлатларга экспортлар ҳам чекланиши мумкинлиги таъкидлаб ўтган.

Ўтган ҳафта Financial Times газетаси Европадан Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга етказилиши мўлжалланган жами 1 млрд евролик товарлар Россия орқали транзит қилиш жараёнида йўқолиб қолгани ҳақида мақола эълон қилган эди

Нашрнинг маълум қилишича, Украинада уруш бошланганидан буён бошқа давлатларга Россия ҳудуди орқали етказилаётган товарларнинг деярли ярми йўқолиб қолмоқда.

Экспертларнинг билдиришича, 2022 йилда Европа Иттифоқидан МДҲ давлатларига экспорт ҳажми ниҳоятда ошиб кетган.

Айниқса, санкциялар сабабли Россияга олиб кирилиши тақиқланган товарларнинг улуши кўпайган. Бундай товарларнинг Евроиттифоқдан Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Гуржистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорти 2022 йилнинг мартидан ноябригача қарийб икки баробарга ўсган. Демак, МДҲ давлатларига ҳажми ошган экспорт маҳсулотларининг катта қисми Россияга йўналтирилмоқда, деган хулосага келиш мумкин.

Financial Times фикрича, бу туйнукни ёпиш осон бўлмайди. Бироқ, Европа Иттифоқи бу вазифани уддалашга санкцияларнинг 11-пакети доирасида уриниб кўрмоқчи.
Аввалроқ Еврокомиссия Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш учун Европа Иттифоқидан учинчи давлатларга экспортга чекловлар жорий этишни таклиф қилган эди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+