Наманганда мактаб ўқувчиси истироҳат боғида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жамият
16 май 2023 йил
Наманганда мактаб ўқувчиси истироҳат боғида вафот этди

Тармоқларда Наманганда мактаб ўқувчиси аттаракционда жароҳат олиб, вафот этгани хақида видео тарқалди.

Бош прокуратура ушбу ҳолат 14 май куни соат 11:30 ларда содир бўлганини маълум қилди.

Аниқланишича, 12 ёшли бола Наманган шаҳардаги истироҳат боғидаги аттаракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+