Фаластинда яна осойишталик
Ниҳоят Фаластинда вақтинча бўлсада тинчлик ўрнатиладиган бўлди. Миср Араб Республикаси воситачи бўлиб қатнашган музокаралар натижасида Исроил ва Фаластин гуруҳлари ўртасида ўзаро ўт очишга барҳам берилди.

Фаластин томони Қоҳира воситачилигидаги музокаралар муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Исроил расмийлари ҳозирча бунга муносабат билдирмаган.
Исроил ва Фаластин гуруҳлари шанба куни маҳаллий вақт билан 22:00 дан бошлаб сулҳ эълон қилинди. Буни Миср расмийлари ва музокараларга яқин бўлган Фаластиндаги AFP манбаси ҳам тасдиқлаган.
Фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасидаги қарама-қаршилик 6 кун аввал бошланганди. Ўшандан бери фаластинликларнинг "Исломий жиҳод" гуруҳи Исроил ҳудудларига ракета ҳужумлари уюштирди, Исроил армияси жангариларнинг эҳтимолий позицияларига, ракета қурилмалари ўрнатилган жойлар ва ташкилот раҳбарларининг уйларига ракета зарбалари берди.
Ғазо секторида ҳам, Исроилда ҳам тинч аҳоли орасида қурбонлар бор. "Исломий жиҳод"нинг бир неча раҳбарлари ўлдирилгани бу отишмаларга сабаб бўлганди.