“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Жамият
15 май 2023 йил
“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади

Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

  • 2023 йил 1 июлдан – “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун;
  • 2023 йил 1 октябрдан – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун.

Битта “яшил энергия” сертификати 1000 кВт*соат электр ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.
 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+