Мактаб ўқувчиларини уриб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбланмоқда.
Жамият
15 май 2023 йил
![Мактаб ўқувчиларини уриб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-05-08_10-34-57.74e8a281418f.webp)
Аввалроқ Олмалиқ шаҳрида 19 ёшли Damas автомашинаси ҳайдовчиси икки нафар мактаб ўқувчиларини уриб кетганлиги ҳақида хаьар бергандик.
Бош прокуратура хабар беришича, Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.