Руфат Рисқиевга умрини охиригача ҳар ой минг доллар маош берилади

"Тошкент йўлбарси" номи билан танилган Руфат Рисқиев 1974 йилда илк бор ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. 

Спорт
13 май 2023 йил
Руфат Рисқиевга умрини охиригача ҳар ой минг доллар маош берилади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ўзбек бокси афсонаси, биринчи жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан учрашди.

Мазкур учрашувда Руфат Рисқиевга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) умрбод моддий ёрдам берадиган бўлди. Собиқ чемпион ҳар ой минг доллар миқдорида маош олиши белгиланди. 

13 май куни IBA президенти Умар Кремлёв Тошкентда 73 ёшли боксчи билан учрашиш учун шифохонага борди ва унга 10 минг доллар пул мукофоти, чемпионлик камари билан биргаликда "Ғалабага бўлган ирода" мукофотини топширган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+