АҚШ мисли кўрилмаган дефолтга дучор бўлиши кутиляпти
Президент Жо Байден ва юқори мартабали қонунчилар AҚШнинг 31,4 триллион долларлик қарз чегарасини кўтариш бўйича боши берк кўчадан чиқишга қаратилган навбатдаги музокараларга келишиб олишди.
МАЪЛУМОТ УЧУН:
Мамлакат мисли кўрилмаган дефолтга дучор бўлиш эҳтимолига атиги уч ҳафта қолди.
Музокаралардан сўнг, демократ Байден ва Вакиллар палатаси спикери, республикачи Кевин МакКарти ўз ёрдамчиларини масаланинг барча жиҳатларни яна кўриб чиқишга мажбур қилишди.
Байден, МакКарти ва бошқа уч конгресс етакчилари жума куни яна учрашмоқчи.
Байден музокараларни "самарали" деб атади ва республикачиларга баъзи қабул қилиш мумкин бўлган муросаларни таклиф қилди, шу жумладан, ҳукумат харажатларини камайтириш учун коронавирусга қарши ажратилган, лекин сарфланмаган ёрдам маблағларини қайтариш масаласига эътибор қаратди.
Aммо у республикачилар дефолт таҳдидини кун тартибидан олиб ташлашлари кераклигини такрорлади.
Ва у, шунингдек, AҚШ Конституциясига 14-тузатишни, яъни қарз чегарасини конституцияга зид, деб эълон қилишга уриниб кўришни истисно қилмади.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун суд жараёни талаб этилади.
"Сиёсат ва позициялар жуда кўп ва анча вақтни талаб қилади. Учрашувдагиларнинг ҳаммаси дефолт хавфи борлигини тушунди", деди Байден.
Маккарти учрашувдан кейин мунозараларда бирор тараққиёт йўқлигини таъкидлади.
"Мен ҳеч қандай янги ҳаракатни кўрмадим", деди Маккарти журналистларга.
Aммо у Байден музокаралар доирасида янги энергетика лойиҳаларига рухсат бериш жараёнидаги ислоҳотларни муҳокама қилишга тайёрлигини айтди.
Иқтисодчиларнинг огоҳлантиришича, узоқ муддатли дефолт Aмерика иқтисодини ишсизликнинг ўсиши билан “ҳамроҳ”ликда кузатилувчи чуқур таназзулга олиб келиши ва AҚШ облигациялари асосида қурилган глобал молиявий тизимни беқарорлаштириши мумкин.
Байден қонунчиларни федерал ҳукуматнинг ўрнатган қарз лимитини ҳеч қандай шартларсиз оширишга чақирмоқда.
Маккарти эса ўз палатаси ўсиб бораётган бюджет тақчиллигини бартараф этиш учун харажатларни кескин қисқартирмайдиган ҳеч қандай битимни маъқулламаслигини айтди.
Одатда, қарзлар чегараси бўйича курашлар, музокараларнинг сўнгги соатларида шошилинч равишда тузилган келишув билан якунланади ва шу билан дефолтдан қочилади.
AҚШ Савдо-саноат палатасининг сиёсат бўйича юқори масъул ходими Нил Бредли, мамлакатнинг энг йирик бизнес уюшмаси, томонларнинг учрашувлари давом этиши ижобий эканини айтди.
"Aммо ҳар бир ўтган кун нотўғри қадам қўйиш хавфини ошириб, дефолтга олиб келади", деди у.
Дунёдаги кам сонли мамлакатларда қарзни чеклаш тўғрисидаги қонунлар мавжуд ва Вашингтоннинг қарз олиш чегарасини вақти-вақти билан олиб ташлаши унга Конгресс рухсат берган харажатларни тўлаш имконини беради.
Кеча қисқа муддатли Ғазначилик векселлари нархлари пасайиб кетди, чунки инвесторлар AҚШ қарз лимитига етиб бориши мумкин бўлган облигацияларини сотди.
Ғазначилик котиби Жанет Йеллен душанба куни қарз лимитини оширмаслик AҚШ иқтисодига зарар етказишини ва долларнинг жаҳон захира валютаси сифатидаги мавқесига путур етказишини айтган.
АҚШнинг ўз қарзларини тўлашга қаратилувчи Ғазначилик нақд пуллари эса камайиб бормоқда, чунки у кўраётган фавқулодда чоралар қолмаяпти.