Машина ўғриси “иссиқ изидан” қўлга олинди

Пойтахтда 20 ёшли фуқаро кўчада эшиклари очиқ қолган машинани ўғирлаганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Жамият
1 май 2023 йил
Машина ўғриси “иссиқ изидан” қўлга олинди

Маълум қилинишича, 18 апрель куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 42 ёшли Тохир М. мурожаат қилиб, кўчада эшиклари очиқ ва калити ўт олдиргичда қаровсиз қолдирилган “Матиз” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, автомашина шу куни топилиб, гумонланувчининг шахси аниқланган. У 20 ёшли Умиджон Р. бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Тергов давом этмоқда", дейилади хабарда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+