Бугундан иш ҳақлари оширилади

Юртимизда бугундан кучга кирадиган янги қонунчиликдаги янги тартиблар.

Жамият
1 май 2023 йил
Бугундан иш ҳақлари оширилади

Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради? 

Қуйида 1 майдан бошлаб қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берамиз.

  • Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади;
  • Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади;
  • Раҳбар кадрларни қайта тайёрлашда гендер тенглик бўйича ўқув курслари ташкил қилинади;
  • Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштириши мумкин;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади;
  • Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади;
  • Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади;
  • Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади;
  • Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади;
  • Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади;
  • “Заправка”лар электр истеъмолининг 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиш талаби жорий этилади 
  • Дорилар нархлари чакана референт нархлар билан автоматик солиштирилади;
  • Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+