Тошкентдаги “қийшиқ дом”га ойдинлик киритилди

Бу бино конструктив элементлари ва сейсмик бардошлилиги очиқланди.
Жамият
4 апрель 2023 йил
Тошкентдаги “қийшиқ дом”га ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ислом Каримов ва Бунёдкор кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш объектининг тепа қисми қийшиқ қурилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Унга кўра, ушбу объект замонавий архитектура намунаси сифатида ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бино конструктив элементларида камчиликлар борлигини англатмайди. Объектни қурилиш ишлари белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилмоқда.

Хусусан, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг КЖ (темир-бетон конструкциялар) бўлимининг ечимларига асосан 23-қаватдан 26-қаватгача К-4 ва К-5 қуйма темир-бетон устунлар эгилган ҳолда лойиҳалаштирилган ҳамда бу қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан бажарилган.

Шунингдек, ишчи лойиҳа ҳужжатлари маҳаллий МЧЖ томонидан ишлаб чиқилганидан сўнг “Зилзилабардош қурилишнинг илмий-тадқиқот ва лойиҳа маркази антисейсмик” МЧЖ томонидан ушбу ҳудуд сейсмикасига ёндашган ҳолда текширилган ва 2021 йил 16 мартда бу борада ҳам ижобий хулоса олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+