Адлия ходими қамоққа олинди
У ҳамкасблари шаъни ва қадр-қийматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Жамият
4 апрель 2023 йил
![Адлия ходими қамоққа олинди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/IMG_20230404_174442_464.8e75934fefd3.webp)
Адлия вазирлиги собиқ ходимига қарши иш очилган ва тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Собиқ ходим Х.Р. ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келганлиги ҳолати аниқланиб материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган ва ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади