Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида тирбандлик кузатилмоқда
![Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида тирбандлик кузатилмоқда](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/IMG_20230403_163721_938.cfc4b15ea4c0.webp)
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Ғишткўприк" божхона постида тирбандликлар кузатилмоқда.
Божхона қўмитаси баёнотига кўра, Қўмита баёнотига кўра, Ўзбекистоннинг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”, ️Қозоғистоннинг “Казыгурт”, “Атамекен” ва “Қапланбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
Натижада, аксарият фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари "Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали ҳаракатланмоқда ва тирбандликлар кузатилмоқда.
Ҳозирда мазкур йўналишда “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон) чегара божхона пости туну кун фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон), “Оқолтин” (Ўзбекистон) – “Целинный” (Қозоғистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали эса куннинг ёруғ вақтида енгил автотранспорт воситаларида ҳамда пиёда ҳолда ҳаракатланиш мумкин.
"Ғишткўприк" (Ўзбекистон) – “Жибек Йўли” (Қозоғистон) чегара божхона постлари орқали эса пиёдаларнинг ҳаракатланишлари тавсия қилинмоқда.