platina.uz
Жамият

Бош прокуратура: “Тошкент вилоятида 3 прокурор пора учун ишдан бўшатилган”

Тошкент вилояти прокурори Шавкат Раҳимов кўплаб ходимларни ишдан бўшатиб, мажбуран пенсияга чиқаргани ёки қуйи лавозимга туширгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Бош прокуратура: “Тошкент вилоятида 3 прокурор пора учун ишдан бўшатилган”

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси органларида жами 303 нафар ходим хизмат қилади. Жорий йилнинг ўтган даврида 6 нафар ходим пенсияга чиқарилган, 4 нафари ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган, коррупция билан боғлиқ ножўя хатти-ҳаракатларни содир этган 3 нафар ходим прокуратура органлари тизимидан бўшатилган.

Айтилишича, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ва юклатилган топшириқлар ижросини таъминлай олмаган ходимлар белгиланган тартиб асосида қуйи лавозимга ўтказилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси А.Тошпўлатов хизматда йўл қўйган камчиликлари учун бош прокурорнинг 2023 йил 1 апрелдаги тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилган.

Коррупция учун ишдан ҳайдалган яна 2 нафар ходимнинг исмлари ва жиноятлари ошкор қилинмаган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid