platina.uz

“Юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳеч шубҳасиз, янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида.
Сиёсат
27 апрель 2023 йил
“Юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак” – Шавкат Мирзиёев

Президент иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи давомида ислоҳотлар жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор кераклигини таъкидлади.

“Яқин кунларда Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.

Энг аввало, янги Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани алоҳида белгиланмоқда. Барча ўзгартиришларнинг туб негизига “инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор” деган эзгу ғоя қўйилмоқда. Шунингдек, Конституциямизда илк бор қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, мулк дахлсизлиги, бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, суд мустақиллиги бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олмоқда.

“Ҳеч шубҳасиз, янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар”, - деди Президент.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+