Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 ойда қанчага етгани маълум қилинди

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Жамият
23 апрель 2023 йил
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 ойда қанчага етгани маълум қилинди

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 фоизга ошган

Маълум қилинишича, 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь ойида 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+