Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун кетма-кет дам олади
Президент фармонига кўра, 21 апрель – Рамазон ҳайити куни муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун – 21,22,23,24 апрель кунлари дам олади.
Жамият
20 апрель 2023 йил
![Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун кетма-кет дам олади](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/%D0%94%D0%B0%D0%BC_%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%88_%D0%BA%D1%83%D0%BD%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8.d1a8e4c328fb.webp)
Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:
➖ 21 апрель, жума — Ҳайит байрами;
➖ 22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 23 апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
➖ 24 апрель, душанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кўчирилган (29 апрель шанбадан) дам олиш куни бўлади.