Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган АТ Халқ банки масъул ходими ушланди

Бухорода фуқароларнинг пулини ўзлаштириб юборган банк ходими ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Шофиркон тумани "Жўшўра" маҳалласида яшовчи, 1994-йилда туғилган Ф.Ш. АТ Халқ банкининг Галаосиё филиалида 2017-йилдан 2022-йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келиб, 2019-2022-йиллар давомида АТ “Халқ банки” Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 млн. сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.