Бухорода 3,3 балли зилзила содир бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида 2 апрель куни 3,3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 23:05 да зилзила содир бўлган. Эпимарказ: Бухоро вилояти, Жондор тумани.
Зилзила координаталари: 40,34 градус шимолий кенглик; 63,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 518 километр жанубий-ғарбда.