Нозим Хусанов вазифасидан озод этилди

Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2022 йилнинг 30 декабрида Президентнинг тегишли қарори билан мазкур лавозимга тайинланган эди.
Маълумот учун, Нозим Ҳусанов бундан аввал собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган.