Бош прокуратура хорижлик журналистнинг ўлимига оид бирламчи маълумотларни ошкор қилди

Россиялик журналистнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланганди.
Жамият
9 март 2023 йил
Бош прокуратура хорижлик журналистнинг ўлимига оид бирламчи маълумотларни ошкор қилди

Аввалроқ Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Бош прокуратура хорижлик журналистнинг ўлими юзасидан баёнот берганини ҳам маълум қилгандик.

Бош прокуратура хабарига кўра, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати бўйича текшириш ўтказилмоқда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан. 

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

"Текшириш давом этмоқда", - дейилади хабарда. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+