
1,5 млрдлик давлат харидида 5 та ноқонуний ҳолат аниқланди
- 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
- 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
- 19-моддаси (давлат буюртмачилари);
- 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари);
- 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар).
Хусусан, харид комиссияси томонидан 515 млн. сўмлик давлат харидида иштирок этган талабгор ва ғолиб деб топилган “И.А.М.” МЧЖ таъсисчиси Б.М.И айни пайтда “АВТОМАГИСТРАЛ” УК харид комиссияси аъзоси ва корхона бош муҳандиси экани эътиборга олинмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқаргани ўрганилмаган, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чораси кўрилмаган.
Бундан ташқари, ҳар икки давлат харидида ҳам харид комиссияси котиби томонидан фойдаланган компютернинг IP-манзили орқали харидда иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатлари махсус электрон платформага юклангани маълум бўлди.