Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмат хабар берди.
Б.Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.