Афғонистонда 5 балли зилзила содир бўлди
Тошкент вақти билан соат 16:33 да Афғонистонда навбатдаги ер силкиниши қайд этилди.
Жаҳон
12 март 2023 йил
![Афғонистонда 5 балли зилзила содир бўлди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-03-09_22-51-40.6a87046ae457.webp)
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 12.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 16:33 да (12.03.2023 йил, Гринвич бўйича 11:33 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,55 градус шимолий кенглик; 70,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 135 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 540 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Афғонистонда бўлган зилзила Сурхондарёнинг 14 та ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида хабар бергандик.