platina.uz
Сиёсат

“Uzbekistan Airways”га янги раис тайинланди

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилди. Қайд этиш керакки, янги раис “Uzbekistan Airways”га бегона эмас.
“Uzbekistan Airways”га янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, жорий йилнинг 10 март куни “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.

Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июл куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахассислигини тамомлаган. Шухрат Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” халқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган. 2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда турли лавозимларда, жумладан, авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан “Uzbekistan Airways” АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid