platina.uz
Жамият

Ҳисоблагич қиёслашдан ўтказилмагани учун фуқаролар айбдор бўлмайди – Давлат дастури лойиҳаси

Ҳисоблагич қиёслашдан ўтказилмагани учун фуқаролар айбдор бўлмайди – Давлат дастури лойиҳаси
Аввал хабар қилганимиздек, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали, кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилиши белгиланган. Шунингдек, электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда, яъни хизмат кўрсатувчи ташкилоти  фуқаро мурожаатини кутмасдан ўз ташаббуси билан кўрсатиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз: Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2023 йилнинг 6 февралида бошланди ва 17 февралгача давом этади. Таклифларингиз бўлса, муҳокамада иштирок этинг!

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid