АҚШ Сенати Украина ва Исроилга катта маблағ бериш бўйича лойиҳани тасдиқламади
Бу жиддий хавотирларни келтириб чиқармоқда.
Украина ва Исроилга кўп миллиард долларлик ёрдам ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатида процессуал овоз беришдан ўтмади.
Масалани Конгресснинг юқори палатасига олиб чиқиш учун 60 сенаторнинг розилиги зарур эди. Бироқ 49 депутат ёқлаб, 50 нафари қарши овоз берди.
Президент Байден Қўшма Штатлар Украинага ёрдам учун қўшимча маблағ ажратишга рози бўлмаслик "мутлақо ақлдан озиш" бўлишини ва бундай ҳаракат мамлакат миллий манфаатларига зид бўлишини айтди.
Қонун лойиҳаси жами 106 миллиард долларни назарда тутади. Бунинг 61 миллиарди Украинага,12 миллиарди эса Исроилга бериши назарда тутилган.
Маълумотларга кўра, АҚШ шу пайтгача Украинага 111 миллиард доллар ёрдам кўрсатган.
АҚШ президенти Жо Байденга кўра, Россия Украинада муваффақиятга эришса, бошқа давлатларгаям ҳужум қилиши мумкин.
Аввалроқ Украина президенти девони раҳбари Ермак ташқи ёрдамсиз мамлакат қуролли кучлари қийин аҳволга тушиб қолишини таъкидлаганди.