"Вагнер" жангчиси Ўзбекистонда қамоққа олиниши мумкин

У Украинанинг Бахмут ва Соледар каби ҳудудларида жанг қилган. 

Жамият
6 декабрь 2023 йил
"Вагнер" жангчиси Ўзбекистонда қамоққа олиниши мумкин

Россиянинг Свердловск вилоятида яшовчи ўзбекистонлик Александр Бабков "Вагнер" ҳарбий ташкилоти жангчиси бўлгани сабаб қамалиши мумкин. У ҳануз Россия фуқаролигини ололмаган.

Январ ойида у Россиядан Ўзбекистонга чиқариб юборилиши мумкин, у ерда Бабков ёлланма фаолияти учун узоқ муддат қамоқ жазоси кутмоқда.

53 ёшли Александр Бабков Ўзбекистон фуқароси бўлсада, кўнгилли сифатида Украина урушига бориб, Соледар ва Бахмут учун  жангларда қатнашган. Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган чет элликлар Россия фуқаролигини муаммосиз олишса-да, "Вагнер" жангчиларига нисбатан аниқ кўрсатмалар йўқ. 

Ҳозир Александр Свердловск вилоятидаги қариндошлари билан яшайди. Унинг вақтинчалик рўйхатга олиш муддати январ ойида тугайди. Ва у қонунга мувофиқ Ўзбекистонга депортация қилинади. 

Бундан ташқари, Александр Россия фуқаролигисиз мавжуд имтиёзлардан фойдалана олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+