Фарҳод Абдуллаев оиласида жудолик содир бўлди

Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди. 

Маданият
6 декабрь 2023 йил
Фарҳод Абдуллаев оиласида жудолик содир бўлди

Актёр Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди. 

"Кинематография агентлиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актёри Фарҳод Абдуллаевга волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади" дейилади хабарда.

Фарҳод Абдуллаев 1957 йил 1 октябрда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган.Кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

Актёр ижоди давомида “Оловли йўллар”, “Бомба”, “Кўнгил кўчалари”, “Ўрток Бойкенжаев”, “Севинч”, “Чашма”, “Жаннат кайдадир”, “Афғон”, “Зарб”, “Берлин-Оққўрғон”, “Еркак” каби филмларда ва кўплаб спектаклларда суратга тушган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+