ДХХ ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчисини қўлга олди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 67-бандининг ижроси доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланди, дейилади хабарда.
Аввалроқ Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг доллар пора билан ушланганди.