Киношунос Жўра Тешабоев вафот этди

Унинг илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалаларга бағишланган. 

Жамият
3 декабрь 2023 йил
Киношунос Жўра Тешабоев вафот этди

Фанлар академияси Санъатшунослик институти профессори, таниқли киношунос Жўра Тешабоев вафот этди.

Бу ҳақда Республика Киноарбоблар уюшмаси хабар берди. 

Жўра Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989), Санъатшунослик фанлари доктори, профессор (1991). Киев университетини тугатган (1956).

У 1956—1958 йиллар Андижон маориф бўлимида ишлади, 1958— 60 йиллар "Ўзбекфилм"да муҳаррир, 1960 йилдан Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим, 1987-йилдан кино ва телевидение бўлимининг бошлиғи, 1968 йилдан  Санъат институтида фаолият юритган. 

Илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар, шунингдек, ўзбек экран санъати арбоблари ижодига бағишланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+