Навоийда "Кобалт" кутилмаганда портлаб кетди, қурбон бор
Ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Навоийда "Кобалт" автомобили кутилмаганда портлаб кетди, натижада вояга етмаган бола вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
24 декабр соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д ўз бошқарувида бўлган, "Кобалт" русумли автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги авто тураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетиши натижасида ҳайдовчи Ф.Д ва унинг 3 ёшлик вояга етмаган фарзанди Р.Ш турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Вояга етмаган Р.Шга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейлади хабарда.