Муаллиф ўзини ўзи ўлдиришига сабаб бўлган сурат
Ушбу расм "Калхат ва қизча", шунингдек, "Курашаётган қиз" номи билан ҳам танилган.
Ушбу расм "Калхат ва қизча", шунингдек, "Курашаётган қиз" номи билан ҳам танилган, Кевин Картер сурати биринчи марта The New York Times газетасида 1993 йил 26 мартда нашр қилинган.
Бола 1993 йил март ойида Суданнинг Aйод шаҳридаги (ҳозирги Жанубий Судан) тахминан ярим мил узоқликдаги БМТ озиқлантириш марказига етиб боришга уринаётгани ва бу ҳодисадан омон қолгани ҳақида хабар берилган эди. Сурат 1994 йилда бадиий суратлар бўйича Пулицер мукофотига сазовор бўлган.
Очлик учбурчаги
1990 йилларда Судан жанубидаги Конгор, Aйод ва Ваат жамоаларидаги ёрдам ташкилотлари очарчиликка қарши курашда ЮНЕСКО ва бошқа ёрдам ташкилотларига қарам эди. 1993 йил январ ҳолатига кўра ҳудуддаги беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи тўйиб овқатланмайди ва биргина Aйодда ҳар куни 10 дан 13 гача катталар очликдан ўлган.1993 йил март ойида ҳукумат журналистларга 24 соатлик қолиш учун визалар беришни бошлади, уларнинг мамлакат ичида саёҳат қилишига жиддий чекловлар қўйилди, шу жумладан, ҳар доим ҳукумат назоратида бўлишар эди.
Силва ва Картер Суданда.
БМТнинг Судандаги “Ҳаёт чизиғи” операцияси таклифи.
1993 йил март ойида собиқ фотограф ва айни пайтда БМТнинг Судандаги "Ҳаёт чизиғи" операциясининг ахборот ходими Роберт Хедли Суданга келишга ва бу ерда исёнчилар ва очарчилик ҳақида хабар бериш учун журналистларни таклиф қилди. Силва буни келажакда ҳарбий фотограф сифатида кўпроқ ишлаш имконияти сифатида кўрди. Ҳарбий фотограф Грег Мариновичнинг сўзларига кўра, Картер саёҳатни баъзи муаммоларни ҳал қилиш имконияти сифатида кўрган, "у боши берк кўчага кириб қолган". Суданда суратга олиш фрилансер сифатида яхшироқ мартаба олиш учун имконият эди ва Картер афтидан "юқори, ғайратли ва саёҳатга иштиёқли" эди.
Саёҳат пулини қоплаш учун Картер Associated Press ва бошқалардан бир оз пул олади.
Эртаси куни уларнинг енгил самолётлари кичик Aйод қишлоғига қўнди, кўп ўтмай юк самолёти ҳам қўнди. Қишлоқ аҳолиси бир мунча вақт БМТ ёрдам маркази томонидан боқилган. Грег Маринович ва Жоао Силва бу ҳақда The Bang-Bang Club китобининг 10-бобида "Пашшалар ва оч одамлар"да тасвирлаб беришган. Мариновичнинг ёзишича, қишлоқ аҳолиси имкон қадар тезроқ озиқ-овқат олиш учун учиш-қўниш йўлаги ёнида кутишган: “Овқат кутаётган оломонга қўшилган оналар ўз фарзандларини яқин атрофдаги қумлоқ ерга ташлаб кетишган” Силва ва Картер ҳам болалар, ҳам катталар, ҳам тириклар, ҳам ўликлар, уруш пайтида юзага келган ҳалокатли очарчилик қурбонларининг расмларини олиш учун ажралишди. Картер Силванинг олдига бир неча бор бориб, ҳозиргина суратга олган ҳайратланарли вазият ҳақида гапириб берди. Очликни кўриш унга руҳий таъсир қилди. Силва уни ҳокимиятга эга бўлган шахсларнинг олдига олиб бориши мумкин бўлган исёнчи аскарларни қидираётган эди ва у бир неча аскар топгач, Картер унга қўшилди. Aскарлар инглиз тилини билишмасди, лекин кимдир Картернинг соатига қизиқиб қолди. Картер унга арзон қўл соатини совға қилди. Aскарлар уларнинг соқчиларига айланиб, уларни ҳимоя қилиш учун уларга эргашдилар. Қўзғолончилар билан бир ҳафта қолиш учун уларга қўзғолончи қўмондоннинг рухсати керак эди. Уларнинг самолёти бир соатдан кейин учиши керак эди ва қолишга рухсатисиз улар учиб кетишга мажбур бўлишди.
Картер учиш-қўниш йўлагида Силвани кўриб, унга шундай деди: “Ҳозиргина қандай сурат олганимга ишонмайсиз!... Мен бу болани тиззаси билан йиқилганини кўрдим, кейин ва бирдан унинг орқасида бу калхат пайдо бўлди!… Мен эса суратга туширишни давом эттирдим – кўп кадр суратга олдим!” Силва ундан суратни қаерда суратга олганини сўради ва суратга олиш учун атрофга қараб турарди. Картер 50 м (160 фут) узоқликдаги жойни кўрсатди. Кейин Картер унга қушни қувиб юборганини айтди. У Силвага ҳозиргина суратга олган вазиятдан ҳайратда қолганини айтди ва "Мен буларнинг барчасини кўриб турибман ва фақат унинг кичкина қизи Меган ҳақида ўйлайман”. Бир неча дақиқадан сўнг улар Aйоддан Конгорга кетишди.
Нашр ва жамоатчилик реакцияси
1993 йил март ойида Тhe New York Times Донателла Лорчнинг Судандаги очарчилик ҳақидаги ҳикоясини тасвирлаш учун расм қидирди. Газетанинг чет эл хабарлари саҳифасининг расмлар муҳаррири Ненси Буирски Мариновичга қўнғироқ қилди, у унга "қумга йиқилиб тушган оч болани таъқиб қилаётган калхат тасвири" ҳақида гапириб берди.
Картернинг сурати 1993 йил 26 мартда чоп этилган. Сарлавҳада шундай ёзилган эди: "Очликдан ҳолсизланган қизалоқ Айоддаги озиқлантириш марказига борадиган йўлда йиқилиб тушди. Яқин орада бир калхат кутиб турарди".
The New York Times газетасининг биринчи саҳифасида нашр этилиши "сенсацияга сабаб бўлди", деб ёзади Маринович ва "У ёрдам ташкилотлари учун маблағ тўплаш учун плакатларда ишлатилган. Бутун дунёдаги газеталар ва журналлар уни нашр қилишган ва дарҳол жамоатчилик реакцияси бўлган. Суданда операция ўтказган ҳар қандай гуманитар ташкилотга пул юборилган”- деб қўшимча қилди.
Жамоатчиликнинг муносабати ва боланинг аҳволи ҳақидаги саволлар туфайли The New York Times ўзининг 1993 йил 30 март сонида махсус таҳририят мақоласини эълон қилди, унда қисман шундай дейилган: "Ўтган жума куни Судан ҳақидаги мақола билан суратда кичкина суданлик қиз кўрсатилган эди. Aйоддаги озиқлантириш марказига кетаётганда очликдан қулаб тушди. Унинг орқасида калхат пойлаб юрди. Кўпчилик ўқувчилар қизнинг тақдири ҳақида сўрашган. Фотожурналист қушни қувиб кетганидан кейин у марказга етиб келгани номаълум."
Кейинчалик, маълум бўлишича, 2011 йилда боланинг отаси унинг Конг Нёнг исмли ўғил эканлигини ва унга БМТнинг озиқ-овқат ёрдами маркази томонидан ғамхўрлик қилганини маълум қилди. Оиласига кўра, Нёнг тахминан 2007 йилда "иситма" туфайли вафот этган.
Кевин Картер эса бадиий суратлар учун Пулицер мукофотига сазовор бўлганидан тўрт ой ўтгач, 1994 йил 27 июлда 33 ёшида карбон монокситдан заҳарланиб ўз жонига қасд қилди.
Маълумотларни Фазилат Соиб тўплади ва таржима қилди.