Сиз қайси қўшиқни қайта-қайта эшитасиз?
Platina.uz одамларнинг қайта-қайта эшитадиган қўшиқлари билан қизиқди.
"Мусиқа — бу инсонлар учун ўз фикр ва ҳис-туйғуларини ифода этишнинг универсал усули" — Билли Жоэл
Мусиқа ҳиссиётларни ифодалашнинг энг самарали усулларидан биридир. Аксарият одамлар мусиқа орқали ўз психологик ҳолатларини, ҳисларини, айтолмаётган ёки ҳали ўзлари ҳам билмайдиган гапларни англайдилар.
Айтишларича, мусиқани эшитадиган ўз ёши бўлади. Одамлар ёшлигида ёқтирмаган мусиқани кейинчалик яхши кўриб эшитишлари мумкин.
Platina.uz одамларнинг айни даврда қайта-қайта эшитадиган қўшиғи билан қизиқди.
Сўровнома қатнашчилари нафақат ўзбек эстрадаси балки дунё қўшиқларини севиб тинглашлари маълум бўлди.
Қўшиқларнинг сўзлари инсоннинг қанчалик ҳиссиётларига яқинлигини кўрсатиши рост. Инсонлар ана шу эшитаётган қўшиқлари билан аслида руҳиятидаги жараёнларни ҳам кўрсатади.
“Мусиқа сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ва жим туролмайдиган нарсаларни ифодалайди”, деган эди Виктор Гюго.
Фазилат Соиб