platina.uz

Андижонлик нонвойнинг Тошкентдаги ҳаёти (фотоҳикоя)

Platina.uz нонвой ҳаётидан фотоҳикоя тайёрлади.

Жамият
18 декабрь 2023 йил

Халқимиз нонни эъзозлайдиган халқ. Бизга ҳар тонг ва ҳар вақтда иссиқ нон етказиб берувчи нонвойнинг ҳаёт тарзи қандай? Нон бизнинг қўлимизга тайёр ҳолга келгунча қандай босқичлардан ўтади?

Platina.uz нонвой ҳаётидан фотоҳикоя тайёрлади.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Нонвой асли Андижондан бўлган Улуғбек ака. Улуғбек аканинг айтишича 5 йилдан бери нонвойчилик қилади. Ишлаш мақсадида Тошкентга келиб кейинчалик шу ҳунарни ўрганган. Ҳозир Тошкентнинг эски маҳаллаларидан бири Қази маҳаллада нонвойхонаси бўлган уйни ижарага олган. Оиласи билан мана шу маҳалла аҳолисига ҳамда яқин атрофдаги дўконларга нон етказиб беради. Нонвойхонада кунига ўртача 500 дона нон ёпилади. Нонга яна буюртма берилишига қараб бу миқдор кўпайиши мумкин. Асосан ён атрофдаги 5-6 дўконга ва чойхона ва ресторанларга нон етказиб беради.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Нонвой аканинг ака-укалари ҳам мана шу ҳунар билан нон шаҳрида рўзғор тебратади. Катта фарзандлари Мавлуда мактабга Тошкентда борган. Ҳозир 2-синф ўқувчиси бўлган қизалоқ отасининг касбига қизиқади ва унга ёрдамлашади.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Нонвойнинг ҳаёти ҳеч кимга сир эмас. У одамлар дастурхонига иссиқ нон етказиб бериш учун тонг саҳардан тандир қиздиради. “ Ҳозир меҳнатимиз анча енгиллашиб қолган”- дейди нонвойхонадаги заҳматини енгилаштираётган замонавий дастгоҳларни кўрсатиб Улуғбек ака.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

“Масаллиқларни соласиз, Хамирни теҳника қилади. Зувала қилиб берасиз, теҳника ростлаб беради. Ўтин ўрнига Тошкентда газ ишлатамиз. Ўтинни вилоятда ёқамиз” –дейди гапини давом эттириб.

Нонвойхонада асосан икки хил патир ва ёпган нон ҳамда буюртмага кўра гўштли нон ёпилади.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Тонг саҳардан кеч қоронғугача нонвойхона ишлайди. “Кимдир кеч қолса маҳаллада телефон рақамим бор, ҳамма бемалол қўнғироқ қилади. Маҳаллага бегона бўлсак ҳам сингиб кетганмиз- дейди севиниб нонвой.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+