platina.uz

Болалар ташкилоти тузилади

Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.

Сиёсат
15 декабрь 2023 йил
Болалар ташкилоти тузилади

Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш таклиф этилди.

Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.

Болалар учун ҳозирги кунда "Камалак" ташкилоти бор, у собиқ "Камолот" пайтидан бери фаолият юритади.

Давлат раҳбари ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш борасидаги илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни такомиллаштириш зарурлигини айтди.

Президентга Навоий вилоятида барпо этилган Тўдакўл халқаро шахмат мактаби тўғрисида ҳам маълумот берилди. Замонавий инфратузилма билан таъминланган ушбу мактаб йил давомида 1 минг 700 нафар ўғил-қизни ўқитиш ва 7,5 минг нафар ёшни турли тадбирлар билан қамраб олиш имкониятига эга. У ерда жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиада каби халқаро мусобақаларни ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган.

Йиғилишда ёшлар билан ишлаш борасида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади.

Маълумот ўрнида:

  • 94 минг нафар ёш ишли бўлди;
  • 56 минги касб-ҳунарларга ўқитилди;
  • “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди;
  • мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунгача қисқарди;
  • 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди;
  • 236 минг нафар ишсиз йигит-қиз ва 189 минг нафар мактаб битирувчиси ишли бўлди.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+